ФИФА рус миллий гимни ва байроғини тақиқлади


  • 28 Февраль, 2022
  • 166

ФИФА Россияда футбол матчлари ўтказилмаслигини, учрашувларда Россия байроғи ва гимни қўлланилмаслигини маълум қилди.

Украинага ишғолни бошлаган Россияга спорт оламидан санкциялар келишда давом этмоқда. ФИФАдан ҳам Россияга тарихий санкция келди. Бунга кўра, Россия матчларда “Россия” номида эмас, “Россия футбол иттифоқи” номи остида чиқади. Бундан ташқари матчларда Россия байроғи кўтарилмайди ва гимни айтилмайди.

ФИФА олган қарорлар қуйидагилар:

- Россия ҳудудида ҳалқаро ҳеч бир матч ўтказилмайди.

- Россиянинг бетараф стадионда ўйнайдиган матчларида ишқибозлар бўлмайди.

- Россияни тамсил қилувчи идора “Россия” эмас, “Россия футбол иттифоқи” номи билан чиқади.

- Россия футбол иттифоқидан жамоалар иштирок этган матчларда Россия байроғи кўтарилмайди ва Россия миллий гимни айтилмайди. 


Бошқа мақолалар