- 2020-03-14
Туркия имом хатиблар фонди (TİMAV) бошчилигида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилган IV халқаро диний тадқиқотлар ва глобал тотувлик симпозиуми ниҳоясига етди.
Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-турк университетининг Туркистон шаҳридаги маданият марказида ўтказилган симпозиумда Туркия ва бошқа давлатлардан олимлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди. Уч кун давом этган симпозиумда “Шарқ-ғарб маданияти қурилишида тарих, маданият, касб, фалсафа ва дин” мавзусида 59 та доклад ўқилди.
Доктор Хожи Аҳмад Шимшек – Салжуқ университети
“Тарихда зиё ҳар доим шарқдан чиққан. Ҳар бир фикр, ўйнинг турғунлик даври бўлганидек, цивилизациянинг ҳам турғунлик даври бўлган. Лекин 13-асрдан кейин янги цивилизация туғилди. Бутун дунёни меҳрга, биродарликка ғарқ қилди. Ҳозирги кунда биз ҳам ўз минтақамиздаги қийинчиликлардан мана шу цивилизация орқали қутуламиз.”
Профессор Муҳиддин Окумушлар – Нажмиддин Эрбакан университети
“2 минг йиллик тарих натижасида шаклланган цивилизация қурувчилари сифатида бугин қайтадан эски куч-қувватимизга қандай қовуша оламиз деб ўйлашимиз керак. Симпозиумда жуда муҳим ва маъноли докладлар ўқилди. Мавзу фалсафий, касб-ҳунар, адабий ва диний тарафларидан қамраб олинди.”
Эжевит Оксуз – TİMAV раиси
“Симпозиум ўз кўзлаган мақсадига эришди десак бўлади. Айниқса ушбу мавзудаги симпозиум турк-ислом цивилизациясининг бешиги ҳисобланган бу шаҳарда ўтказилиши йиғилишимизга ўзгача маъно берди.”