- 2016-12-06
Туркманистоннинг Лебап вилоятида давлат хизматида ишлайдиган 40 ёшдан ошган эркакларга сочларини қора рангга бўяш тақиқланди. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси маълум қилди.
Нашрнинг хабарида “Барча давлат хизматларида, жумладан мактабларда, тиббий муассасаларда ишлайдиган ходимларга оқарган сочларини қорага бўяб юрадиганларга сочларини асл ранггига қайтариш буюрилди. Ушбу буйруқ 1 февраль куни чиқди” дейилган.
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган бир нечта ходим билан суҳбатлашган мухбирнинг гапи бўйича Фаробда ушбу тақиқ оғзаки шаклда берилган.
Давлат хизматчиларига вилоятга президент келадиган бўлса, у билан учрашувга фақатгина сочлари оқарган кишилар қўйилади. Одамлар ушбу тақиққа ҳайрон. Чунки икки йил аввал давлат хизматидаги сочлари оқарган кишилардан сочларини қорага бўяб юришлари талаб қилинганди.
Бундан ташқари, Туркманистонда давлат хизматчиларига сочларини узун қилиб ўстиришлари ва соқол қўйишлари тақиқланган.