Автомобиль нархига аккаунт сотилмоқда


  • 20 Май, 2022
  • 167

“Instagram” орқали реклама оладиган, маҳсулот савдоси билан шуғулланадиган кишилар, ширкатлар, меҳмонхоналар ёки ресторанлар аккаунт бозорини ҳосил қилди. Бунга хизмат кўрсатадиган агентликларда нархлар 1,5 миллион тенгедан бошланади. Ҳозирги вақтда тасдиқланган аккаунтни сотиб олиш учун 6 миллион тенге лозим бўлади.

“Instagram” да мовий белгиси бор (машҳур кишилар ёки брендларга тегишли эканлигини билдирувчи белги) аккаунтларни сотиб олиш бозорга айланди. Аккаунти орқали тижорат билан шуғулланадиган, реклама оладиган кишилар, ширкатлар, меҳмонхоналар ёки ресторанлар мовий белги олиш учун мусобақалашмоқда. Лекин бу айтилганидек осон эмас. “Instagram” фақатгина машҳур кишиларга мовий белги беради. Айниқса сўнгги йилларда ушбу белгига талаб ортганидан олиш жуда қийинлашиб кетди. Мовий белгиси бор киши, кузатувчилари сонини тезда орттириб олади. Реклама ва тавсиялардан катта даромад олади. Ширкатлар ёки овқатланиш соҳасида фаолият кўрсатадиган маркалар имидж жиҳатидан мовий белги олиш учун жиддий куч сарфламоқда.

Бу иш учун муайян агентликлар мавжуд бўлиб, лекин улар тўлиқ кафолат бера олмайди. Сизнинг аккаунтингиз устида иш олиб бориб, сўнгра “Instagram”га мурожаат қилишади. Лекин мовий белги берилиши ёки берилмасиги кафолатли эмас. Агентликлар фақатгина тайёргарлик басқичи учун ширкат ёки кишилардан 450 минг тенге талаб қилмоқда. Гар мовий белги оладиган бўлса яна 1 миллион тенге тўланади.

Мавжуд мовий белгиси бор аккаунтини сотишни истовчилар ҳам топилади. Бу ерда эса нархлар 1,5 миллион дан бошлаб 6 миллион тенгегача боради. Мовий белгиси бор аккаунт сотиб олган киши ичидаги маълумотларни ўзгартириб ўз профилини мовий белгили аккаунтга ўтказади. Лекин баъзи ҳолатларда ушбу сотиш “Instagram” назоратига тушиб қолиши мумкин. Йилда бир марта ўтказиладиган назоратларда мовий белгиси бор аккаунтнинг эгаси ўзгарганлиги маълум бўлса, ушбу аккаунт бутунлай ёпилади.


Бошқа мақолалар