Туркистонда Қозоғистон-Ўзбекистон форуми


  • 29 Ноябрь, 2021
  • 436

26 ноябрь куни Туркистон шаҳрида Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокара ўтказиб, III Қозоғистон-Ўзбекистон минтақавий ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Учрашувда тижорий-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транспорт, сув-энергетика, саноат, сайёҳлик ва бошқа соҳалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги 70% минтақавий савдо ҳажми тўғри келади. Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида ўтган йилгига нисбатан 28,5%га ўсиб, 2,9 миллиард доллардан ошди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон Қозоғистоннинг йирик савдо шерикларининг илк бешталигига кириши мумкин.

Форум доирасида машинасозлик, АПК, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт маҳсулотлари, инфраструктурани ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича жами 611,3 миллион долларлик 54 та инвестицион ва тижорий шартномалар имзоланди.


Бошқа мақолалар