Ўзбекистонда Афғонистон консуллиги очилади


  • 23 Июль, 2018
  • 723

Расмий Тошкент Термизда Афғонистон консуллиги очилишига рухсат берди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги расмий ҳайъат 8 июлда Қобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб, ўлкада Афғонистон консуллиги очишга қарор қилишди.

Икки ўлканинг юқори лавозимли амалдорлари қатнашган учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг жанубидаги Термиз шаҳрида Афғон консуллиги очиш масаласи ҳал этилди. Камилов Афғонистон президенти билан ўтказган учрашувда 2017 йил декабрда ўлка президентлари орасида келишилган инвестиция, коммуникация ва тижорий-иқтисодий лойиҳалар татбиғи муҳокама этилганини билдирди.


Бошқа мақолалар