Россия ватандошлигини кимлар олмоқда?


  • 5 Май, 2018
  • 627

2017 йили Россия ватандошлигини олган хорижликларнинг 10%и ўзбеклар эканлиги маълум бўлди.

Россия ички ишлар вазирлиги тарафидан эълон қилинган ҳисоботда 2012 йилдан 2017 йилгача Россия ватандошлигини олган хорижликлар сони уч бараварга ошди.

Расмий хабарларга кўра, 2012 йили 95 минг 737, 2017 йили эса 257 минг 822 хорижлик Россия ватандошлигини олган. Ҳисоботда Россия ватандошлигини олганларнинг сонидаги ортиш Украина, Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистондан келганлар ҳисобидан эканлиги қайд этилди.

2017 йили 85 минг 119 украиналик, 40 минг 718 қозоғистонлик, 25 минг 144 арманистонлик ва 23 минг 334 ўзбекистонлик Россия ватандошлигини олган.


Бошқа мақолалар