- 2017-12-23
2019 йил 7 январдан эътиборан Японияни денгиз ёки самолёт орқали тарк этадиган ҳар бир сайёҳ ўлкадан чиқиш учун 1000 иен (тахминан 10 доллар) солиқ тўлаши шарт.
Япон ҳукумати 2020 йилгача мамлакатни ўртача 40 миллион сайёҳ зиёрат қилишини тахмин қилмоқда. Бу эса давлатга жуда катта даромад келтиради.
Чиқиш учун солиқдан кема ва самолёт экипажлари, депортация қилинаётган шахслар, икки ёшгача бўлган болалар, транзит йўловчилар, дипломатлар ва ҳукумат махсус рейслари йўловчилари озод этилади. Билетларни 7 январгача сотиб олган сайёҳлар ҳам бу сафар Япониядан чиқиш учун солиқ тўлашмайди.