Қозоғистоннинг энг катта ва энг кичик аэропорти


  • 22 Ноябрь, 2024
  • 11

Ўлкамиздаги энг катта ва энг кичик аэропорт қайси эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Қозоғистон транспорт вазирлиги маълумотлари орқали буни билиб оламиз.

Қозоғистоннинг энг катта аэропорти

Маълумотларга кўра, ўлкамиздаги энг катта аэропорт Алмати шаҳрида жойлашган.

Вазирлик маълумотида “Алмати аэропорти ўлкамиздаги энг каттаси бўлиб, узунлиги 4400 ва 4500 метр ҳамда эни 45 метрга тенг иккита учиш-қўниш йўлакчасига эга. Бу эса кўплаб самолётларга ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга имкон беради. 2023 йил натижаларига кўра, аэропорт 9,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатган. Аэропорт замонавий инфраструктура, юқори ўтказиш қувватига эга бўлиб, нафақат Қозоғистонда, балки бутун Марказий Осиёдаги муҳим транспорт кесишмаси ҳисобланади” дейилган.

Бу йили қўшилган янги терминал биносини ҳам ҳисобга олганда аэропорт йилига 14 миллионгача йўловчига хизмат кўрсата олади.

Қозоғистондаги энг кичик аэропорт

Маълумотларга кўра, энг кичик аэропорт Шарқий Қозоғистон вилоятининг Зайсан шаҳрида жойлашган.

Бу аэропортнинг учиш-қўниш йўлакчаси битта бўлиб, 1502 метр узунликка ва 35 метр кенгликка эга. 2023 йил натижаларига кўра, аэропорт 13514 йўловчига хизмат кўрсатган.

Бу ерда Уст-Каменогорск-Зайсан йўналишида мунтазам рейслар амалга оширилади. Ушбу аэропорт 1979 йили қурилган бўлиб, 1980 йили фойдаланишга топширилган. Йўловчи терминалининг ўтказиш қуввати соатига 50 киши. Аэропортда жами 12 киши ишлайди.


Бошқа мақолалар