Европа лигаси ғолиби аниқланди


  • 17 Май, 2018
  • 655

Франциянинг Лион шаҳрида Европа лигасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал матчда Мадриднинг “Атлетико” ва Франциянинг “Марсель” жамоалари куч синашди.

Ушбу турнир авваллари УЕФА кубоги деб аталиб, ҳозирда Европа лигаси деб ўзгартирилган. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунгача ҳеч бир Франция жамоаси тарихида ушбу турнир ғолиби бўлмаган. “Атлетико” эса 2010, 2012 йиллари бу турнирда биринчи ўринни эгаллаган.

“Марсель” учун бу учинчи финал ўйини. Аввал ҳам 1999 ва 2004 йиллари жамоа финалда мағлубиятга учраганди.

Жорий йилдаги турнирда “Атлетико” жамоаси “Марсель” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ғолибликни қўлга киритди. 21- ва 49-дақиқаларда Антуан Гризман рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 89-дақиқада эса Габи ҳисобни 3:0 га етказди.

Шуни айтиш керакки, “Марсель” жамоаси ўйин бошида ҳисобни очиши мумкин эди. Лекин Валер Жерменнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Биринчи таймнинг 32-дақиқасида француз жамоаси жароҳат туфайли жамоа лидери Димитри Пайе заҳирага чиқди.

“Атлетико” учун бу Европа лигасидаги учинчи ғалаба ҳисобланади. Жамоа барча ғалабани тренери Диего Симоне раҳбарлигида қозонган. Ўз навбатида турнир тарихида фақат “Марсель” ва “Бенфика” жамоалари финалда уч мартадан мағлуб бўлишган.


Бошқа мақолалар