Мажбурий меҳнат тақиқланди


  • 17 Май, 2018
  • 687

Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси автойўллар бўйида ва бошқа хавфли жойларда ҳашар ўтказишни тақиқлади. Ҳукумат ҳашар ўтказишнинг аниқ-тиниқ қоидаларини ишлаб чиқди. Автойўллар, кўп ҳаракатланувчи кўчалар, сув иншоотларида, қурилиш майдончаларида, иморат томларида ва хавфли ишлаб чиқариш жойларида кўнгилли ватандошларнинг барча ишлари тақиқланди. Рўйхатга ҳаёт учун хавф туғдирадиган ва соғлигига зарар етказадиган бошқа жойлар ҳам киритилди.

Ташкилот ходимлари, ўқитувчи, врач, талаба ва ўқувчиларни мажбурлаб ишлатишнинг барча турлари тақиқланди. Ободонлаштириш ишларидан ташқари металлолом ва макулатура тўплаш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳам тақиқланди.

Ушбу қарорни бузган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ишлари билан ҳуқуқни сақлаш органлари шуғулланади. Энди ҳашарлар фақатгина ихтиёрий равишда ва ташкилот ҳудудида техника хавфсизлигига риоя қилинган ҳолда ўтказилиши мумкин. Фақатгина ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тартибга келтириш ишлари билан шуғулланиш мумкин. Бутун бошқа ишлар, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишлари қатъий тақиқланди.


Бошқа мақолалар