Назарбоев ва Мирзиёев учрашди


  • 26 Сентябрь, 2020
  • 353

Туркистон вилоятида Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Хабарда “Дўстона ўтган учрашувда ҳар икки томон жорий ҳолат ва келгусидаги ўзбек-қозоқ муносабатларининг равнақи, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишди. Бундан ташқари Туркий кенгаш доирасидаги интеграция масалаларини муҳокама қилишди” дейилган.

Туркистон вилоятининг Сариағаш шаҳрида бўлиб ўтган учрашув Қозоғистон томоннинг ташаббуси билан бўлган.

Назарбоев ва Мирзиёев коронавирус инфекциясининг тарқалишини енгиб ўтиш учун ҳукуматлар даражасида ҳамкорликни давом эттиришга катта эътибор қаратишди.


Бошқа мақолалар