Қозоғистонда мобил ўтказмалар текширилади


  • 28 Февраль, 2025
  • 46

Қозоғистонда мобил ўтказмаларни назорат қилиш учун янги чеклов миқдори тасдиқланди. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Ержан Биржанов маълум қилди.

Мажлис кулуарларида журналистлар мобил ўтказмаларни назорат қилиш бўйича якуний қарор ҳақида савол беришди.

"Биз сумма миқдорини 255 минг тенгеден 1 миллион тенгегача оширдик. Агар уч ой давомида жами 1 миллион тенгега етса, назорат қилинади," – деди Биржанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда банклар солиқ органларига уч ой давомида турли шахслардан 100 тадан ортиқ ўтказмалар қабул қилган шахслар ҳақида маълумот тақдим этиши шарт. Шу билан бирга, ушбу ҳисоб рақами тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган бўлиши керак.

Аввалроқ Давлат даромадлари қўмитаси мобил ўтказмалар учун чеклов жорий этишни таклиф қилган эди. Унга кўра, чеклов миқдори 3 минимал иш ҳақи ёки 255 минг тенге этиб белгиланиши керак эди.

Кейинроқ, ушбу чеклов 1 миллион тенгегача оширилиши маълум бўлди.


Бошқа мақолалар