Туркманистонда озиқ-овқат танқислиги


  • 11 Ноябрь, 2019
  • 462

Туркманистоннинг давлат дўконларида ҳозиргача озиқ-овқат танқислиги кузатилмоқда. Нашрларнинг хабарига кўра, сўнгги тўрт кунда Ашхободнинг “Гарагум”, “Элван” ва бошқаларда биринчи навли ун сотилиши тўхтатилди.

Озиқ-овқатларни етказишдаги узилишлар аҳоли ичида давлат дўконларида ҳам нарх-наволар ошади деган миш-мишларга сабаб бўлиб, ваҳима уйғотмоқда. Бу эса танқислик ва навбатлар вазиятини чнада чигаллаштирмоқда. Аҳоли дўконлардаги бор нарсаларни бир чеккадан ва максимал даражада сотиб олишга киришди.

Кўплаб ишсизлар бундан фойдаланиб қолишмоқда. Масалан, давлат дўконларига навбат эгалаш учун кечаси соат иккида келиб навбатга туриш керак. Шунда эрталаб олтида дўкон очилганда 15 та тухумни 7 манатга сотиб олиши мумкин бўлади. Сўнгра шу ернинг ўзида навбат эгаллай олмаганларга 15 та тухумни 10 манатга сотиши мумкин. Шу билан бирга ўсимлик ёғи, ун ва сигаретларни олиб сотиш орқали ҳам яхшигина даромад қилиш мумкин.

Озиқ-овқатлар танқислигини фақатгина давлат дўконларида кўриш мумкин. Хусусий дўконларда юқоридаги озиқ-овқатларни исталган вақт сотиб олиш мумкин. Лекин 2-3 баравар қиммат нархларда.


Бошқа мақолалар