Юнонистон инқирози


  • 22 Июнь, 2015
  • 1298

Афина кўчаларида чириган мева териб кун кўриш дардида юрганлар ахлат қутиси талашиб, бир-бирларини топтаб ташлашди. Бойлар макарон ва ёғ ғамлаб қўйишди. “Mercedes” ва “BMW” 6 минг Еврога тушиб кетди... 100 дан ортиқ йирик-кичик мафия гуруҳлари пайдо бўлди. Юнонистондаги иқтисодий кризис камбағалларни бутунлай ҳолдан тойдирди. Ҳар куни кўчаларда айниган сабзавот ва чириган меваларни талашиб, бир-бирини топтаётган одамларни кўриш оддий ҳолатга айланиб қолди. Сайловдан кутилмаганда ғолиб чиққан сўлчи “СИРИЗА” партияси ёққан умид учқунларининг қисқа вақтда сўниб қолиши бойларни ҳам ваҳимага солиб қўйди. Грек элитаси  макарон, ёғ ва туз ғамлашга киришиб кетди. 100 минг евролик уйлар 20 минг еврога аранг сотилиб, люкс “Mercedes”, “BMW” каби автомобиллар 6 минг еврога харидор топди.

2014 йилга нисбатан ўғирлик ҳодисаларининг ортиши 3000 мартага ошиб кетган. СИРИЗА билан кредиторлар орасида ўтказилган йиғилишдан ҳам фойда чиқмади. уни кеча Рус-Турк газ қувурлари "Турк оқими" лойиҳасига “ҳа” деган Юнонистон инқирозини бирмунча кечиктиришга муваффақ бўлди. Лекин давлат маъмурлари ҳам иш ташлашга тайёргарлик кўрмоқда. Маошлари кечикаётганини айтган ишчилар 3 йилда 30% маоши қисқарганлигидан нолишмоқда. Ўлкада майда-чуйда юзлаб мафия пайдо бўлди. Полиция мафиянинг бадавлат районларга киришда одамлардан ҳарж тўплашга ҳаракат қилаётганини эълон қилди. Банкда пули борлар банкоматларга югуришган. Лекин банкоматларда ҳам пул йўқлиги грекларни жазавага туширди. 


Бошқа мақолалар