- 2024-01-26
Европа иттифоқи статистика хизмати, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда бошқа миллий статистикларнинг 2017 йил якунларига кўра, турли давлатлардаги ўртача маошлар миқдори бўйича рейтинг тузиб чиқилди.
Ушбу рейтингдан 157 давлат ўрин олган. Биринчи ўринда Швейцария жойлашган. Бу мамлакатда ўртача маош миқдори 3855 АҚШ долларига тенг. Ундан кейин Норвегия ва Люксембург давлатлари мос ҳолда 3781 ва 3565 доллар маош олади.
МДҲ мамлакатлари орасида бу борада энг юқори кўрсаткич Россияда - 615 доллар. Кейинги ўринларда Қозоғистон (480), Беларусь (375) ва Туркманистон (320).
Ўзбекистон ушбу рейтингда 118-ўринда (235 доллар), Қирғизистон 122-ўринда (220 доллар) ва Тожикистон 132-ўринда (110 доллар) жойлашган.
Энг паст кўрсаткич Зимбабведа - бу ерда ойига ўртача 21 долларга ишлашади.