“WhatsApp” гуруҳига қўшиш чекланди


  • 4 Апрель, 2019
  • 455

“WhatsApp” иловасида сизни гуруҳ чатига кимлар қўша олиш мумкинлигини танлаш имконияти ишга тушди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди. Фойдаланувчи ушбу функцияни ишга тушириш учун созланмадан “Гуруҳлар” бўлимини топиш керак. Агар фойдаланувчи уни гуруҳга қўшишни тақиқлаб қўйган бўлса, хоҳловчилар унга шахсий таклифнома жўнатади. Таклиф уч кун мобайнида фаол бўлади.

Янги функция бугундан бошлаб, бир неча ҳафта ичида “WhatsApp” иловасининг сўнгги версиясида ишга тушади.


Бошқа мақолалар