Тожикистон Қирғизистонга нота берди


  • 11 Май, 2020
  • 355

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон элчиси Жаниш Рустенбековга 8 майда тожик-қирғиз чегарасида юз берган ҳол бўйича норозилик нотасини берди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида “Қирғизистон ҳарбийлари ва ватандошларининг иғвогар ҳаракатлари натижасида қуролли можарога олиб келганлиги сабабли элчига норозилик нотаси берилди. Қирғизистон ватандошининг атайлаб ўқ узиши ва Қирғизистон чегарачиларининг Тожикистон чегара қўшинларининг жавоб чораларини кўришга мажбурлаганлиги элчига етказилди” дейилди.

Қўшни давлат ватандошлари ва ҳарбийларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари туфайли икки нафар Тожикистон ватандоши оғир жароҳат олиб, касалхонага етказилди.

Муҳокама вақтида вазиятни таранглаштирганлик учун барча жавобгарлик қирғиз тарафга юклатилди. Ўқотар қуролларидан фойдаланган ҳолда иғво ҳатти-ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилиб, синчковлик билан тергов ўтказилиб, айбдорлар жавобгарчиликка тортилиши талаб этилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Баткент вилоятида чегара ҳудудида Қирғизистон ва Тожикистон ватандошлари орасида ер масаласида низо чиқади. Ҳар иккала тарафдан 30-40 нафар аҳоли бир-бирини тошбўрон қилганди.

Зиддият кучайиб кетмаслиги учун Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ҳавога бир неча бор огоҳлантириш учун ўқ узишади. Шундан кейин бироз вақтгача вазият юмшайди.

Кейинроқ Қирғизистон чегарачилари Тожикистон тарафдан миномётдан ўққа тутилганликларини маълум қилишди. Отишма вақтида Қирғизистондан 3, Тожикистондан 2 нафар ҳарбий жароҳат олди.


Бошқа мақолалар