- 2016-12-23
Қозоғистон ҳукумати мажлисида янги паспорт кўриниши тақдим қилинди. Унда барс сурати акс этадигани маълум қилинди. Бу ҳақда ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бауржон Аленов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, паспортнинг муҳофаза даражасини ошириш устида иш олиб борилмоқда. Аленов таъкидлашича: “Ватандошларимиз визасиз 43 мамлакатга сафар қилишлари мумкин. Бизнинг паспортымиз барча халқаро стандартларга жавоб беради, унда керакли ҳимоя элементлари мавжуд. Ҳозирда қўшимча ҳимоя чораларини жорий этиш устида ишлаяпмиз”.
Презентация пайтида янги паспортнинг намунаси намойиш этилди. Унда Қозоғистоннинг давлат рамзларида, спорт клублари ва ташкилотларида тез-тез учрайдиган барс сурати кўзга ташланади.