Ўрта Осиё учун ягона виза


  • 7 Июнь, 2018
  • 670

Қозоғистон мажлиси халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси вазифасида ишлаётган Дариға Назарбоева Ўрта Осиё учун ягона виза бериш таклифи билан чиқди.

Ўзбекистон мажлис депутатлари билан 4 июнда учрашган Қозоғистон президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева Ўрта Осиёда Европа ўлкалари орасида татбиқ этиладиган Шенген русумдаги виза тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Дариға Назарбоева “Биз биродар халқлар сифатида бир-биримизни яхши танишимиз ва туризмни ривожлантиришимиз жуда муҳим. Биз Қозоғистон ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, яқин ва узоқ давлатлардан сайёҳ оқимини орттириш ҳақида гаплашдик. Минтақага келган сайёҳлар айни вақтда Ўрта Осиёнинг бутун давлатларидаги диққатга сазовор жойларни кўришни исташади. Шу сабабдан улар учун ягона виза жорий этишни йўлга қўйишимиз керак” деди.

Дариға Назарбоева таклиф қилаётган виза “Осиё Шенгени” ёки “Silk-visa” дея номланиши мумкинлигини айтди. Ўзбекистонлик депутатлар бунга қандай муносабат билдиргани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Бошқа мақолалар