Қозоғистон Швецияга уран экспорт қилади


  • 14 Июнь, 2018
  • 758

Қозоғистон миллий атом компанияси (Казатомпром) Швецияга илк бор уран экспорт қилишни бошлади.

Казатомпромдан берилган баёнотда атом энергия станцияларининг эҳтиёжи учун ядро ёқилғиси сотиб олиш тендери натижасига кўра, Казатомпром ва Швеция ширкати “Vattenfall AB” орасида тижорий келишув доирасида Қозоғистоннинг Швецияга илк уран экспорти амалга оширилди.

Баёнотда ушбу келишув Казатомпромнинг экспорт географияси кенгайиши ва янги ядро ёқилғи бозорига чиқиши таъминланганлиги қайд этилди.

“Vattenfall AB” Швеция, Дания, Финландия, Германия ва Польшада 7 та атом реакторини ишлатади.

Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда ва Ақмўла вилоятларидаги 20та уран конидан йилига 20 минг тоннадан ортиқ уран қазиб оладиган Қозоғистон бу соҳада жаҳонда биринчи ўринда туради.


Бошқа мақолалар