Ўзбекистонга 2 миллиард доллар инвестиция


  • 18 Июнь, 2018
  • 681

Араб шайхи Ўзбекистонга 2 миллиард доллар инвестиция киритишга қарор қилди. Куни кеча Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига “Ajlan&Bros Group” компанияси бошчиси саудиялик шайх  Ажлан ибн Муҳаммад Абдулазиз келди. Меҳмонни аэропортда расмий кишилар кутиб олишди. Шайх пахта майдонларини кезиб, вилоятнинг қурилиш объектлари, инвестиция ва сайёҳлик потенциал билан танишди.

Ажлан ибн Муҳаммад Абдулазиз “Биз Ўзбекистонга ҳамкор бизнес режалар ишлаб чиқиш учун келдик. Биз Бухоро, Самарқанд ва Андижон вилояти билан танишиб чиқдик. Ҳозирча 70 гектарда пахта етиштириб, инфраструктура тузмоқчимиз. Ўйлаймизки, бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлади. Агар кўзлаган режаларимиз амалга ошса, икки йил ичида Ўзбекистонга 2 миллиард доллар инвестиция киритамиз” деди.

Араб шайхи Бухоро, Самарқанд ва Андижон вилоятларида пахта ва ипак қайта ишлаш заводи қурмоқчи. Бундан ташқари инвестор сайёҳлик соҳасига ҳам қизиқмоқда. Шу сабабли Бухоро, Андижон ва Тошкентда 5 юлдузли меҳмонхона қуришни режалаштирган.

“Ajlan&Brothers Group” тайёр кийим ва газлама ишлаб чиқариш билан шуғулланади.  Ўрта Шарқ ўлкаларида 45 та филиали ва 200 дан ортиқ савдо нуқталари мавжуд. Компания ўз бизнесини Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Яман, Сурия, Иордания, Ливия ва Мисрда олиб боради.


Бошқа мақолалар