- 2016-12-09
Қозоғистон 2025 йилдаги дунё IQ рейтингида 65-ўринни эгаллади.
Жорий йилда Қозоғистонда ўртача IQ даражаси 97,2 ни ташкил этди, бу ўтган йилги 97 кўрсаткичидан бироз юқори.
Бироқ дунё бўйича ўртача IQ даражаси 100 бўлгани учун, Қозоғистон кўрсаткичи ундан пастлигича қолмоқда.
126 та давлатни ўз ичига олган рейтингда Қозоғистон 65-ўринни қайд этди.
Қозоғистондан юқори IQ кўрсаткичига эга давлатлар (МДҲ доирасида):
Россия (103,2)
Арманистон (102,6)
Беларусь (98,7)
Озарбойжон (98,7)
Молдова (97,3)
Қозоғистондан паст IQ кўрсаткичига эга давлатлар:
Ўзбекистон (96,8)
Қирғизистон (94,9)
Тожикистон (93,6)
Қайси давлатларда энг юқори IQ қайд этилган?
Энг юқори ўртача IQ Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Сингапурда қайд этилган.
Энг паст кўрсаткич эса Габон, Ангола ва Бенинда кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил кузидан Швецияда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мактаб ва тўгаракларда мобил телефонлардан фойдаланишга умуммиллий тақиқ кучга киради. Қурилмалар дарс бошида йиғиб олиниб, ўқиш куни тугагунча сақланади. Бу чора таълим ислоҳотининг бир қисми бўлиб, диққатни жамлаш ва ўқув муҳитини яхшилашга қаратилган.
Шу каби тақиқ Дания, Норвегия ва Нидерландияда ҳам жорий қилинган бўлиб, смартфонлар чекланганидан кейин ўқувчиларнинг ўқишдаги натижалари яхшилангани қайд этилган.