Туркистонда кўчмас мулк қимматлади


  • 25 Июнь, 2018
  • 739

Туркистон вилоят маркази статусини олган заҳоти кўчмас мулк нархлари кўтарилиб кетди. Сўнгги вақтларгача қаровсиз бўлган ер участкалари ўртача бир миллион тенгега қимматлашди. Ҳозир унчалик ҳам нуфузли бўлмаган микрорайондаги 10 сотка ерни 2,5 миллион тенгега олиш мумкин. Туркистон шаҳрига кирадиган жойдаги ер участкалари эса 3 миллион тенгедан бошланади. Ясси микрорайонидаги 10 сотка ер участкаси аввал 500 минг тенгедан 1,5 миллионгача баҳоланар эди. Сўнгги ҳафтада уларнинг баҳоси 2, ҳатто 3 баравар кўтарилиб кетди.

Бундай ўзгаришлар маҳаллий аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди. Туркистонда яшовчи Ақерке Мамбеталиева “Менинг бир танишим қуруқ ер участкасини 4 миллион тенгега сотиб олди. Бир ой аввал бундай участкалар 1,5 миллиондан бошланиб, 2 миллиондан ошмас эди. Нархлар қисқа вақтда кўтарилиб кетди” деди.

Кўпқаватли уйлардаги хонадонларга келсак, 2 хоналик уйлар 3,5 миллиондан 20 миллион тенгегача баҳоланмоқда. Ижарага уйлар эса суткасига 3 мингдан 5 минг тенгегача кўтарилган.


Бошқа мақолалар

  • 2012-04-09
Зилзила