- 2019-12-16
Босния уруши вақтида сербларнинг 8 минг мусулмон эркакни қатлиомидан 23 йил ўтди. Лекин қайғу-аламлар ҳали унутилмади. Босния-Герцоговина шарқида жойлашган Сребреница шаҳрида бундан 23 йил аввал 1995 йилнинг июль ойида қатлиом бўлди.
Ҳар йили июль ойида давомли ўтказилиб келаётган хотира маросимларида йил ичида оммавий мозорлардан топилган қурбонлар “Сребреница геноциди ёдгорлиги” қабристонига дафн этилади.
Ўтган йил халқаро жиноий суд қатлиомларнинг биринчи рақамли айбдори бўлган “Серб қассоби” лақабли қўмондон Радко Младични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиши қурбонларнинг оиласига озгина бўлса ҳам тасалли бўлганди.
Сребреницанинг 1995 йил 11 июлда Радко Младич қўмондонлигида серб кучлари тарафидан ишғол этилиши ортидан БМТнинг голландиялик ҳарбийларига сиғинган босниялик тинч аҳоли сербларга таслим этилди.
Аёл ва болаларнинг Босния ҳарбийлари назоратидаги жойларга етиб олишига изн берган серблар 8 минг мусулмон эркакни ўрмон, фабрика ва омборларда қатл этди. Қатл этилганлар оммавий мозорларга кўмилди.
Урушдан кейин қидирув ишларида оммавий мозорлардан топилган жасадлар шахси аниқлангандан кейин ҳар йили 11 июль куни “Сребреница геноциди ёдгорлиги” қабристонига тупроққа қўйилмоқда.