Туркманистонда спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди


  • 16 Июль, 2018
  • 1685

Туркманистон ҳукумати пойтахт Ашхободда ва вилоят марказларида спиртли ичимликлар сотишни тақиқлади. Ҳозирда барча савдо нуқталаридан спиртли ичимликлар мусодара қилинмоқда. Спиртли ичимликларга қарши кураш 5 июлда “Туркманистонда спиртли ичимликларнинг зарарли оқибатларини профилактика бўйича 2018-2024 йилларга мўлжалланган миллий дастур” қабул қилиниши билан бошланди.

10 июлдан бошлаб пойтахтнинг йирик бозорларидан барча спиртли ичимликлар мусодара қилиш бошланди. Дўкон эгаларига чоршанба куни мусодара қилинган товарларни расмийлаштириш учун полиция департаментига боришлари айтилди.

Ҳукуматнинг ичкиликка қарши кураши ўлкада контрафакт маҳсулотлардан заҳарланиш ҳодисаси бир неча марта юз берганидан кейин фаоллашгани тахмин қилинмоқда. Туркманистонда сўнгги ойларда одамларнинг спиртли ичимликлардан заҳарланиш ҳодисалари кўпайиб кетди. Ҳатто ўлимга олиб келган ҳодисалар ҳам бўлди. Ўлкага катта миқдорда метил спирти олиб кирилиб, уни этил спирти ўрнига ишлатилгани айтилмоқда. Оқибатда кўплаб заҳарланишлар бўлди. Шу сабабли бозорларда текширувлар ўтказилиб, келиб чиқиши номаълум бўлган спиртли ичимликлар мусодара қилинган.


Бошқа мақолалар