Астана ва Қарағанда дунёда энг совуқ шаҳар


  • 7 Февраль, 2019
  • 696

6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси Астана ва Қарағанда дунёнинг энг совуқ жойлари ўнталигига кирди. Рўйхатнинг илк уч ўрнини Шеперд бўғози (Канада), Сургут (Россия) ва Ки-Лейк (Канада) эгаллади.Қарағанда рўйхатнинг еттинчи ўрнида минус 38 даража совуқ  билан жой олди. Қозоғистон пойтахти эса 11-ўринни эгаллади. Астанада ҳаво ҳарорати минус 37 даражага тушиб кетди.

15 талик рўйхатнинг сўнгги ўрнини АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Кеймбридж-Бей эгаллади.

Астана таълим бошқармасида 7 февраль куни мактаб ўқувчиларининг биринчи смени ва коллеж талабалари учун дарслар бекор қилингани маълум қилинди. Бундан ташқари, Қарағанда, Усть-Каменогорск, Семей ва Қостанайда ҳам дарслар бекор қилинди.


Бошқа мақолалар