- 2020-02-26
Собиқ бош вазир ва президент администрацияси раҳбари Бахитжан Сағинтаев Алмати ҳокими этиб тайинланди. Президент фармонида “Сағинтаев Бахитжан Абдирович Алмати ҳокими эиб тайинлансин” дейилган.
Бауржан Байбек эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Алмати ҳокими лавозимидан бўшади. Бугун Бахитжан Сағинтаев президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 2019 йил 24 мартдан бошлаб ишлаб келаётган эди. Бу лавозимга Қримбек Кушербаев тайинланди.
Сағинтаев бунгача 2016 йил сентябрдан 2019 йил 21 февралгача бош вазир сифатида фаолият юритганди. 21 февралда президент ҳукуматни истеъфога чиқариб, янги бош вазир этиб Асқар Мамин тайинланганди. Сағинтаев эса мамлакатнинг давлат котиби этиб тайинланди.
Бундан ташқари у турли вақтларда минтақавий ривожланиш вазири, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири, Павлодар вилояти ҳкоми лавозимларида ишлаган.