Референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди


  • 6 Июнь, 2022
  • 143

Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров матбуот анжуманида “6 июнь соат 8:00 ҳолатига кўра ўлкамиздаги ва хориждаги 10 минг 12 та сайлов участкаларидаги овозлар ҳисоблаб тугатилди. Конституциянинг 31-бандига кўра, агар референдумда овоз бера оладиган ватандошларнинг ярмидан кўпи иштирок этса, референдум ўтказилган ҳисобланади. Референдумдаги конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи учун иштирок этувчиларнинг ярмидан кўпи, пойтахт, республика даражасидаги шаҳарлар ва вилоятларнинг учдан икки қисмидан кўпи ёқлаб овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади” деб маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 77,18% ёқлаб, 18,66% ватандошлар қарши овоз берган. 2,58% бюллетен яроқсиз деб топилган. 1,58% бюллетен саноқда ҳисобга олинмаган.

Жами овоз бериш ҳуқуқига эга 11 миллион 734 минг 642 ватандошдан 7 миллион 986 минг 293 киши овоз берган. Референдумда иштрок этиш кўрсаткичи 68,06%ни ташкил қилди.

Абдиров “Иккала вариант ҳам белгиланган бюллетенлар, яъни яроқли деб ҳисобланувчи, лекин қонунга кўра саноқда ҳисобланмайдиган бюллетенлар 1,58% ёки 125 минг 859 тани ташкил этди. Қолган овоз берувчининг хоҳишини аниқлашнинг имкони йўқ, белгиланмаган намунадаги бюллетенлар қонунга кўра яроқсиз деб топилди. Бундай бюллетенлар 2,58%ни ёки 206 минг 96 тани ташкил этди” деб изоҳ берди. 


Бошқа мақолалар