- 2019-03-06
Непалда Эверест тоғида ўтказилган тозаликда 11 тоннага яқин ахлат тўпланди.
Непал туризм бош котиби Данду Раж Чимире берган баёнотида Эверест тоғида ҳафталар мобайнида давом эган тозалик кунлари вақтида озиқ-овқат ўраш қоғозлари, консерва қутилари, шишалар ва бўш кислород балонлари тўпланганлиги, бундан ташқари аввал ҳалок бўлган ва қор остида қолгани учун топилмаган 4 альпинистнинг жасади топилганлигини маълум қилди. Данди Раж Чимирега кўра, тозалик кампаниясига 23 миллион Непал руписи (тахминан 207 минг доллар) сарфланди.
Эверест тоғи Непал билан Хитой чегаралари орасида жойлашган. Бу йил Эверест тоғига чиқаётган 11 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинганди.
Эверестнинг 7 минг 900 метрдан ўтадиган баланд кесимлари “ўлим майдони” деб таърифланиб, чўққига чиқишни истовчи альпинистларнинг ортиб бориши ўлим хавфини ортишига сабаб бўлмоқда.
8 минг 848 метр баландликда жойлашган Эверестда 1953 йилдан буён 300 га яқин альпинист ҳалок бўлган.