Қозоғистонда куз салқин келади


  • 31 Августь, 2018
  • 773

Мавсум алмашганда одатда об-ҳаво ҳам ўзгаради. Яқин кунларда мамлакатга Ғарбий Сибирнинг шимолий районларидан келаётган совуқ ҳаво фронти кириб келади.

Ушбу совуқ ҳаво фронти республиканинг шарқий ва жануби-шарқий вилоятларида ёғингарчиликка сабаб бўлади. Ёғингарчилик натижасида ҳаво ҳароратининг пасайиши ҳам кутилмоқда.

Шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда ҳаво ҳарорати 15-23 даражадан 8-15 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кечаси эса 2-7 даражагача тушиши мумкин.

Ғарбий ва жанубий вилоятларда ёзги ҳаво ҳарорати 27-34 даража иссиқлик сақланиб қолади.


Бошқа мақолалар