ЕИдан Косовага визасиз режим


  • 31 Августь, 2018
  • 506

Европа парламентининг LIBE (инсон ҳуқуқи, ҳуқуқ ва ички ишлар бўйича) қўмитаси Косова ватандошлари учун Европа иттифоқи ўлкаларига визасиз режимни татбиқ этди.

LIBE қўмитасида ўтказилган овоз беришда Косова ватандошларига визасиз режим 10 та қарши, 2 та бетараф ва 30 та маъқуллаган овоз билан қабул этилди. Европа парламенти Косова мухбири Таня Фаджон косоваликларнинг ЕИ ўлкаларига бемалол саёҳат қилишга ҳақлари бор эканлигини айтди ва бунга қўшимча қилди:

“Косоваликларнинг визасиз режим учун қанчалик қийинчиликлар кўрганини ва тинимсиз меҳнат қилганликларини биламан. Косова визасиз режимга лойиқ бўлгани учун бу қарорни тўлалигича қўллаб-қувватлайман.” 


Бошқа мақолалар