Россияни “террорист давлат” деб эълон қилишди


  • 20 Октябрь, 2022
  • 170

Эстония парламенти Россияни “террорист давлат” деб эълон қилди. Шу тариқа Литва ва Латвия ортидан Эстония ҳам Россияни террорист давлат деб эълон қилган учинчи болтиқ бўйи давлати бўлди.

“Politico” интернет сайтида ўрин олган хабарга кўра, парламент баёнотида “Эстония парламенти Украина парламенти ва халқаро ташкилотларнинг чақириғига дастак сифатида Россия федерациясини терроризм ҳомийси бўлган давлат деб эълон қилади” дейилган.

Баёнотда халқаро ҳамжамиятни ҳам шу каби қарорлар олишга чақирилди.

Парламентда овоз беришга тақдим этилган қарор лойиҳасига 101 депутатдан 88 нафари қўллаб овоз берди ва 10 нафари овоз беришда иштирок этмади ҳамда 3 нафари бетараф қолди.

БМТнинг 13 октябрдаги Россиянинг Украина вилоятларини ноқонуний қўшиб олишини қораловчи қарори 143 ўлканинг овози билан қабул қилинганди.

БМТда овоз беришда ушбу қарорга 33 ўлка бетараф қолиб, Россия, Венесуэла, Шимолий Корея, Беларусь ва Сурия ўлкалари қарши овоз беришганди.


Бошқа мақолалар