Британияда озиқ-овқат кризиси


  • 24 Февраль, 2023
  • 170

Британияда кундан кунга ортаётган энергия харажатлари сабабли дўкон пештахталари бўшаб қолмоқда. Мева ва сабзавот етказиб беришдаги муаммолар туфайли ўлкадаги машҳур супермаркетларда маҳсулотлар қолмаганлиги кузатилмоқда.

Ўлканинг кўзга кўринган супермаркет тармоқларидан “Tesco”, “Asda”, “Morrisons” ва “Aldi” таъминот занжирида юзага келган муаммолар сабабли мева ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олишда чекловлар ўрнатишига қарамай кўплаб дўкон пештахталари бўшаб қолмоқда.

Инглиз ҳукумати ва дўкон тармоқларидан берилган баёнотда сабзавот ва мева маҳсулотлари таъминотидаги узилишларга Европа ўлкаларидаги ноқулай об-ҳаво шартлари сабабчи деб кўрсатилди.

Бундан ташқари, кризисда электр нархларининг ошиши сабабли Голландиядаги иссиқхоналарда ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг ортиши ҳам таъсир кўрсатди.

“Asda” дўкони харидор бошига 3 дона салат барги, брокколи ва гулкарам олиши мумкинлигини, “Morrisons” дўкони эса харидор бошига 2 бодринг, помидор, салат барги ва булғор қалампири чекловини қўйди.

Британиянинг қиш ойларида помидор эҳтиёжининг 95%ини ва салат барги эҳтиёжининг 90%ини Испания ҳамда Жанубий Африка таъминлаши билдирилган баёнотда кризис яна бир неча ҳафта давом этиши, таъминот занжири янгидан шаклланишини кутиш лозимлиги қайд этилди.


Бошқа мақолалар