Назарбоев VI Туркий кенгаш саммитини очди


  • 3 Сентябрь, 2018
  • 761

Нурсултон Назарбоев Қирғизистонда VI Туркий кенгаш саммитини очиб берди. Назарбоев иштирок этаётган давлатлар орасидаги биродарлик алоқалар янада мустаҳкамлашаётганини таъкидлаб “Мен сизлар билан узоқ кутилган саммитда учрашганимдан хурсандман. Аввало Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга хушманзара Иссиқкўл соҳилида меҳмондўстлик билан кутиб олгани учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шу билан бирга ушбу саммитимизда иштирок этаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ҳам хуш келибсиз дейман. Ушбу саммитимизда ҳурматли меҳмонларнинг иштироки Туркий кенгашнинг чегараси кенгайиб бораётганини ва аҳамияти ортаётганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги саммитда имзоланган келишув ва қарорлар натижасида ўзаро ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларимиз янада ривожланиб, мустаҳкамлашади. Мен кенгаш раислигини мезбон – Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга топшириб, унга ”ташкилот раиси сифатида улкан муваффақиятлар тилайман" деди.

Ўз навбатида Қирғизистон президенти ҳам раисликни топширганига раҳмат айтиб, Қозоғистон ва шахсан Назарбоевга муваффақиятли раислиги, муҳим келишувларни амалга оширгани ва Туркия кенгаш нуфузини кўтаргани учун миннатдорчилик билдирди.

Саммит Қирғизистоннинг Чолпон-Ата шаҳрида “Миллий спорт турлари ва ёшлар сиёсати бўйича ҳамкорлик” мавзуида ўтказилмоқда.

Туркий кенгаш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2009 йил 3 октябрда ташкил этилган. Ҳозирда Туркий кенгаш таркибига Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркия киради. 


Бошқа мақолалар