- 2018-05-07
Қозоғистонда илк бор ўпка трансплантацияси амалга оширилди.
Ўпкани кўчириб тқазиш операцияси 23 сенятбрдан 24 сентябрга ўтадиган кеча ўтказилди. Операция 10 соат давом этди. Миллий илмий кардиохирургия марказида "Ушбу амалиёт мамлакатимизда илк бор ўтказилди. Бу оғир ўпка хасталиги билан касалланган беморлар ўпка кўчириб ўтқазишнинг янги босқичининг бошланиши ҳисобланади" деб хабар беришди.
Жарроҳлик амалиёти 67 ёшли беморда ўтказилган. Бу бемор сўнгги 8 йилда уй шароитида кислород кўмагида бўлган. Хабарда “Ўпкани кўчириб ўтқазиш у учун ягона имкон эди. Ҳозир бемор ўзи мустақил нафас олмоқда ва ҳолати барқарор” дейилган.
Донорлик аъзоси Павлодарда вафот этган ёш йигитдан олинган.