Нью-Йоркда самолёт карантинга олинди


  • 6 Сентябрь, 2018
  • 665

“Emirates” самолёти йўловчиларининг тоби қочганлиги сабабли аэропортда карантинга олинди. Йўловчилардан бир нечтаси ўз соғлигидан шикоят қилган. Самолёт Нью-Йоркдаги халқаро аэропортга қўнган.

Нашрларнинг хабар беришича, 2 нафар йўловчи кучли иситмалаб, 100 тага яқинини давомли йўтал безовта қиляпти. Авиакомпания “Twitter” орқали самолёт қўнганидан кейин “эҳтиёт чораси сифатида” йўловчиларни маҳаллий тиббиёт ходимлари кўрикдан ўтгазганлигини хабар берган. 


Бошқа мақолалар