Саудиялик принц ўлимга ҳукм этилди


  • 29 Июнь, 2021
  • 367

Саудия принци Фаҳд бин Турки бин Абдал-Азиз давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда АҚШнинг Форс кўрфази давлатларини ўрганиш институти ходимига принц қариндошларидан бири маълум қилган.

Қироллик ҳукумати аввал Ямандаги урушда қироллик армиясига қўмондонлик қилган қирол Салмоннинг жияни Фаҳд бин Туркини ҳукуматга қарши исёнда айбдор деб ҳисобламоқда.

У қирол Салмон ва унинг ўғли Мудофаа вазири, аслида ҳукуматни бошқараётган Муҳаммад бин Салмонни тахтдан ағдаришни мақсад қилган.

Ушбу ҳибсга ворис принц Муҳаммад бин Салмон алоқадор деб ҳисобланмоқда. У шу тариқа ҳибсга олинган принц оиласини давлат ғазнасини тўлдиришга мажбур қилмоқда.

Фаҳд бин Турки ва унинг ўғли Абдул Азиз 2020 йил сентябрь ойида коррупция билан айбланиб ҳибсга олинган эди.

Қирол Абдалланинг ўлимидан кейин унинг деярли барча ўғил-қизлари ё ҳибсга олинган, ё мол-мулклари тортиб олинган эди.


Бошқа мақолалар