- 2013-11-26
Саёҳат қилиш учун қайси давлатни танлашда асосан эътибор хавфсизликка қаратилади. “The Swiftest” компаниясининг тадқиқот гуруҳи турли ўлкаларнинг хавфсизликлари таҳлил қилиб, “Саёҳат хавфсизлиги индекси” тузиб чиқди.
“Саёҳат хавфсизлиги индекси” қуйидаги факторлардан келиб чиқиб ҳисобланди:
Ҳар 100 000 кишига қанча қотиллик тўғри келиши;
Ҳар 100 000 кишига тўғри келувчи йўл-ҳаракат ҳодисасидаги ўлимлар, ҳар 100 000 кишига тўғри келувчи заҳарланишдан ўлимлар;
Ҳар 100 000 кишига тўғри келувчи хавфли санитар шароитлар билан боғлиқ, хавфли сув ва гигиенага риоя қилмасликдан бўлган ўлимлар;
Ҳар 100 000 кишига тўғри келувчи юқумли касалликлар натижасидаги ўлимлар;
Ҳар 100 000 кишига тўғри келувчи ногиронлик сабабли йўқотилган йиллар;
Табиий офат хавфи (0–50 балл).
Шу тариқа 10 та энг хавфсиз ўлка рўйхати Сингапурдан бошланмоқда. Бу ўлкада қотиллик, йўл-ҳаракат ҳодисаси ёки табиий офат ҳодисалари деярли йўқ. Сингапурдаги жиноят кўрсаткичи бошқа ўлкалардан анча кам. Ўлкада полиция иштироки юқори бўлиб, содир этилган жиноятга қатъий жазо берилади.
Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллади:
Дания
Голландия
Швейцария
Исроил
Швеция
Австрия
Ирландия
Италия
Германия
Энг хавфли ўлкалар эса қуйидагилар:
Жанубий Африка
Ҳиндистон
Доминикан Республикаси
Мексика
Бразилия
Камбоджа
Филиппин
Саудия Арабистони
Вьетнам
Индонезия