- 2022-04-11
Ўзбекистон ва Россия республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Имзолаш маросими Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича бўлиб ўтди.
Ҳужжатни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Россия вазирлар маҳкамаси раҳбари Дмитрий Медведев имзолади.
Бундан ташқари, томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилиш баённомасини имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Медведев РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифи дастури кун тартибини Абдулла Арипов билан муҳокама қилганди.
Бундан аввал Арипов Москвада муҳим ҳужжатни имзолаши кутилаётгани, у АЭС масаласига доир экани хабар берилганди.
kun.uz дан олинди.