Қозоғистонда имомларга маош белгиланди


  • 19 Январь, 2019
  • 622

Бугунги кунда Қозоғистонда икки мингдан ортиқ масжидлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи ўзини ўзи таъминлай олмайди.

Астанада имом-хатибларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг маошлари бўйича муҳокама бўлди. Қозоғистон бош муфтиси Серикбой ҳожи Ораз бошчилигида ўтказилган учрашувда имомлар учун энг кам иш ҳақи миқдорида маош тўланиши белгиланди.

Серикбой ҳожи “Ўлкамизда 2058 та қишлоқ масжиди бор. Уларнинг кўпчилиги ўзини ўзи таъминлай олмайди. Биз қишлоқ масжидларида фаолият юритаётган имомларга штатли маош беришни режалаштирмоқдамиз. Бугун биринчи босқичда 103 қишлоқ имоми “Ҳаж фонди” маблағларидан 50 минг тенгедан пул олишди. Биз шу тариқа босқичма-босқич имомларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишни мақсад қилиб қўйганмиз” деди.

Ҳозирда 2626 масжидда олти мингдан ортиқ одам фаолият юритмоқда. Улардан тўрт минг нафари имом-хатиблар саналади. Қозоғистон диний бошқармаси маълумотига кўра, имомларнинг фақат 30%и тўлиқ маош билан таъминланган.


Бошқа мақолалар