Қозоғистон Doing Business рейтингида 12 ўринга кўтарилди


  • 29 Октябрь, 2015
  • 1167

Бутунжаҳон банки ва Халқаро молиявий корпорация бизнес юритиш бўйича ўзларининг Doing Business-2016 рейтингини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Қозоғистон бир йилда 12 босқичга кўтарилиб, 41-ўринни эгаллади.

Doing Business рейтингини ўнинчи йил кетма-кет Сингапур бошқариб келмоқда. Лидерлар ўнталигига Янги Зеландия, Дания, Жанубий Корея, Гонконг, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Норвегия ва Финландиялар кирган.

Собиқ иттифоқ республикаларидан Эстония (16-ўрин),ортидан Литва (20), Латвия (22), Грузия (24), Арманистон(35), Беларусия (44), Россия (51), Молдова (52), Озарбайжон (63), Қирғизистон (67), Украина (83), Ўзбекистон (87) ваТожикистон (132) ўринларни эгаллашган.

Ҳар йили ўтказиладиган Doing Business тадбиркорлик фаолиятини ўнта кўрсаткич бўйича баҳолайди. Булар ширкатни қайд қилиш қулайлиги, қурилишга ва электр тармоғига улашга рухсат олиш, кредит олиш, инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш кўрсаткичларидир. Кўпчилик мамлакатлар учун баҳолаш битта шаҳар бўйича бўлади. Қозоғистонда бу шаҳар Алмати шаҳридир. 


Бошқа мақолалар