- 2018-02-02
Президент ёрдамчиси Ерлан Карин жорий йилда ҳокимлар сайлови бўлиб ўтиши бўйича қабулланган конституциянинг янги нормалари ҳақида изоҳ берди.
Бугун президент “Қозоғистон республикасидаги сайловлар ҳақида” ва “Сайлов масалалари бўйича айрим қонун актларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида” конституцион қонун имзолади.
Карин “Telegram” орқали “Бугун имзоланган қонун билан сиёсий партияларнинг Мажлисга ўтишининг пастки чегараси 7 дан 5%га туширилди. Сайловларнинг барча босқичларида ва жорий йил ўтказиладиган қишлоқ ҳокими сайловларидаги бюллетенларда “Ҳаммасига қаршиман” графаси киритилиши белгилаб қўйилган” деди.
Карин ушбу қонун ҳар томомнлама ва синчковлик билан муҳокамалардан ўтганлигини таъкидлади.
2021 йил январь ойида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловларнинг барча босқичларидаги бюллетенларда “Ҳаммасига қаршиман” деган графа бўлиши кераклигини таъкидлаганди. Президент фикрича, ўзгача нуқтаи назар ва барчага қарши овоз бериш қозоғистонликлар учун меъёрий ҳолат бўлиши керак.