- 2019-04-27
Қозоғистонликлар қанча ойлик маош олишни хоҳлашлари маълум бўлди. “HeadHunter” сайти таҳлилчилари маълумотига кўра, қозоғистонликларнинг деярли учдан бири, яъни 26,1% ойига 110 мингдан 165 минг тенгегача маош олишни истайди. 18,7% 82,5 мингдан 110 минггача, 14,8% 165 мингдан 220 минггача, 11,7% 220 мингдан 330 минггача, 3,2% 330 мингдан 440 минггача, 3,9% 550 мингдан 1 миллион 650 минггача, 0,4% эса 1 миллион 650 мингдан ортиқ маошга ишлашга рози. Айни дамда 13,3% 55 мингдан 82,5 минггача, 2,1% эса 27,5 мингдан 55 минг тенгегача ойлик маош етарли деб ҳисоблайди.
Қозоғистонда энг кам ҳақ тўланадиган касблар офис биноларини тозаловчилар ва ресепшндаги котибалардир. Уларнинг иш ҳақи 40 минг тенгени ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, айни вақтда Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 180 минг тенге. 2018 йилнинг биринчи ярмида энг кўп ҳақ тўланадиган касблар ўнталигига 1) олий менежмент, 2) хомашё қазиб олиш, 3) давлат хизмати, нотижорат ташкилоти, 4) ахборот технологиялари, интернет, телеком, 5) савдо, 6) консультация бериш, 7) туризм, меҳмонхона, ресторанлар, 8) суғурталаш, 9) ишлаб чиқариш, 10) спорт клублари, фитнес, гўзаллик салонлари.
Олий менежментда 1 миллион 650 минг тенгегача даромад олиш мумкин. Ўртача минимал - 86 388 тенге, реал ўртача маош эса 246 818 тенгени ташкил қилади. Хомашё олишда 839 179 тенгегача даромад кўриш мумкин. Ўртача 197 455 тенге, минимум - 69 107 тенге олади. Давлат хизмати ва нотижорат ташкилотларида 44 429 тенгедан 825 минг тенгегача маош тўлайди. Ахборот технологиялари, интернет, телекомда ҳолат шундай.