- 2022-10-07
500 нафар ашаддий кашанда устида тадқиқот ўтказган инглиз фан одамлари сигаретни ташлашдан аввалги ва кейинги даврларда улардаги қийналиш даражасини ўрганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сигаретни ташлаш кампаниясида иширок этган 491 нафар киши устида олиб боилган кузатишлар давомида бу зарарли одатни ташлашга уриниб, лекин ташлай олмаган кишиларнинг чекишни ташлаганларга нисбатан кўпроқ сиқилишлари аниқланди.
Оксфорд университети ва “King's College London”даги мутахассислар “Сигаретнинг стрессни камайтириши оммавийлашиб кетган асоссиз фараздан иборат. Аслида бунинг бутунлай тескариси тўғрироқ. Сигарет чекиш ички сиқилишни юзага келтиради. Чекувчилар буларни билишга ҳақлидир”- деди.
Мутахассислар чекишни ташлаган кишиларда кун бўйи давом этган сиқилишнинг сигарет чеккан вақтида озгина енгиллашишини, лекин бунинг кундалик ҳаётнинг ташвишларида ҳеч қандай камайишга олиб келмаслигини ифода этди.