АҚШ ўзбек пахтасини оқлади


  • 25 Сентябрь, 2018
  • 738

Ўзбекистон пахтаси “болалар меҳнати ёки мажбурий ишлатиш орқали етиштирилган маҳсулотлар рўйхати”дан чиқарилди.

АҚШ меҳнат вазирлиги Ўзбекистонда етиштирилган пахтани “болалар меҳнати ёки мажбурий ишлатиш орқали етиштирилган маҳсулотлар рўйхати”дан чиқарди. АҚШнинг Тошкент элчихонасидан берилган баёнотда АҚШ меҳнат вазирлигининг “болалар меҳнатидан фойдаланиш” ҳисоботини эълон қилганлиги ва 76 ўлкадан болалар меҳнати ёки мажбурий ишлатиш орқали етиштирилган 148 хил маҳсулот рўйхатдан ўрин олгани айтилди.

Ҳисоботда жорий йил ўзбек пахтаси илк бор рўйхатдан чиқарилганлиги таъкидланиб, “Ўзбекистон илк бор пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишни деярли йўққа чиқарди” дейилди.

Ўзбекистонда яқин даврларгача пахта йиғим-теримида ва бошқа полиз ишларида болалар меҳнатидан ва мажбурий ишлатишдан фойдаланиларди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда БМТ умумий йиғилишида ўлкада мажбурий меҳнат бутунлай бекор қилинишини айтганди. Дунёда пахта етиштиришда олтинчи, экспорт қилишда бешинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ҳар йили 3 миллион тоннага яқин пахта ҳосили олади.


Бошқа мақолалар