- 2023-05-18
28 июнь жумадан кейин Қирғизистоннинг Ўш вилояти Новқат туманига кучли сел келди. Сел натижасида кўплаб йўллар ва кўприклар бузилди, одамлар ҳалок бўлди.
Кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган сел оқибатида ўнлаб уй-жойлар, мактаблар сув остида қолди. Абшир ота қишлоғида жойлашган дам олиш ҳудудидаги 1300 киши билан боғланиш узилиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 8 тага етган. Уларнинг кўпчилиги ёш болалар, ўсмирлар ҳамда аёллар.
Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари қозоғистонлик болалар. Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ватандошларимизни ва ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб келиш учун самолёт юборилган. Самолёт бортидан шифокорлар, қутқарувчилар ва вазирлик психологлари жой олган.