Индонезияда қурбонлар мингдан ошди


  • 1 Октябрь, 2018
  • 513

Индонезиянинг Сулавеси оролида жума куни юз берган 7,4 баллдаги зилзила ва унинг ортидан вужудга келган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг 203 нафарга етди.

Маҳаллий нашрлардаги хабарларга кўра, аҳоли дўконлардан озиқ-овқатларни оилиши мумкин ва барча сарф-харажатлар давлат томонидан тўланади. Ҳозир оролда 11 октябргача фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Зилзила ва цунами Донгала атрофида 13, Палу атрофида 8 та аҳоли пунктида ҳис этилгани ва жами 2,4 миллион киши офатдан зарар кўргани тахмин қилинмоқда.

Ҳозир оролда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Бошқа мақолалар