Ўлкасидан қочган мухолиф учун 100 минг доллар


  • 3 Январь, 2025
  • 15

Венесуэладан 8 сентябрь куни рафиқаси билан Испанияга қочиб кетган Эдмундо Гонзалезни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот етказганларга 100 минг доллар мукофот берилиши маълум бўлди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро июль ойида ўтказилган сайловда 51,2% овоз билан учинчи бор президентлик сайловида ғолиб бўлганди. Мухолиф коалиция номзоди Эдмундо Гонзалез ва мухолиф лидер Мариа Корина Мачадо сайлов натижаларини тан олмасликларини билдиришганди.

Гонзалез ўзи учун ҳибсга олиш қарори чиқарилганидан кейин рафиқаси билан бирга 8 сентябрь куни Испания ҳаво кучларига қарашли самолёт билан Каракасдан Мадридга қочиб кетганди. Ўша вақтдан бери Мадридда яшаётган Гонзалезнинг ҳибсга олишга ёрдамлашганларга мукофот берилиши маълум қилинди.

Венесуэла илмий, жазо ва криминалистик тадқиқотлар уюшмаси (CICPC) Испанияга қочиб кетган Гонзалезни ҳибсга олишга ёрдамчи бўлган кишиларга 100 минг доллар берилишини билдирди.

CICPC: “Гонзалез Венесуэлага қарши шиддат намойишларига дастак бериш, мансабини суистеъмол қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш, жиноятчиликдан келган пулларни “ювиш”, давлат идораларини менсинмаслик, қонунларга бўйсунмаслик ва жиноий гуруҳ тузиш каби жиноятлари учун қидирилмоқда”, деб хабар берди.

Бу орада Гонзалезнинг Аргентинага келиши ва бу ерда президент Хавиер Милей тарафидан қабул қилиниши ҳақида маълумотлар тарқалди. Гонзалезнинг ўзи бу ҳақда расмий ахборот бермади.

Гонзалез аввалроқ нашрларга берган интервьюсида 2025 йил 10 январда Венесуэлага келиб, президент сифатида қасамёд қилишини билдирганди.

Венесуэла ички ишлар ва адлия вазири Диосдадо Кабелло 2024 йил 29 ноябрдаги баёнотида Гонзалез Венесуэлага оёқ босган пайтидан бошлаб ҳибсга олинишини айтганди.


Бошқа мақолалар