Бош вазирлар кўчада қолди


  • 11 Декабрь, 2023
  • 148

Британияга расмий сафар билан келган Голландия бош вазири Марк Рутте Британия бош вазири Риши Сунак билан бирга бош вазирлик офиси эшиги олдида қолиб кетди. Инглиз нашрлари бу ҳақида “Риши Сунак кўчада қолди” сарлавҳаси остида мақолалар эълон қилиб, ижтимоий тармоқларда кулгига қолди.

Ўрта Шарқ, Украина уруши ва ноқонуний миграция каби масалаларни муҳокама этиш учун Руттени Даунинг кўчасида кутиб олган Сунак офис эшигини оча олмади. Сунакнинг муваффақиятсиз уринишларидан кейин эшик ичкаридан очилди.

Икки бош вазирнинг офис олдида саросимага тушиб турган видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, ҳазил-мазах мавзусига айланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Сунак ҳақида “Ўз эшигини ҳам оча олмайди” деб изоҳ қолдиришди. Кўплаб фойдаланувчилар эса бу ҳақда “Балки эшикни атайлаб қулфлаб қўйишгандир” деган фикрни билдиришди.

“Daily Mail” газетаси бош вазирлик офиси эшиги хавфсизлик чораси сифатида фақат ичкаридан очилишини ва суткасига 24 соат давомида эшик ортида хавфсизлик ходими хизматда эканлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар